Шумоной туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарорига мувофиқ "Ибратли хавфсиз кўча" давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, болалар ва хотин-қизларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг фаоллиги ва турмуш даражасини ошириш орқали уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури"нинг "Ҳамма учун хавфсиз ҳаёт" номли грант лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ҳамда Шумоной тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида «Мамий» овул фуқаролар йиғинининг «Пахтаобод» ва «Пахтаобод-2» кўчаларига 36 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Шунингдек, ҳудуд хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида 4 та видеокузатув камераси ҳам ўрнатилди.

Бу ишлар, аввало, маҳалла аҳолисининг кундалик ҳаётида қулайлик яратиш, тунги вақтда кўчаларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда фуқаролар учун янада тинч муҳитни шакллантиришга хизмат қилади. Энг муҳими, бундай ташаббуслар орқали аҳолига қулай ва хавфсиз шароитлар яратилиб, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, ишонч ва фаровон ҳаёт муҳитини мустаҳкамлашга замин яратилмоқда.

Манба: Шумоной тумани ҳокимлиги матбуот хизмати