“Voice Up – 2026” инклюзив ёшлар оромгоҳи доирасида иштирокчилар учун “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Мазкур ўйин “Заковат” интеллектуал клуби билан ҳамкорликда ўтказилиб, ёшлар учун ҳақиқий билим синовига айланди. Қизиқарли ва мантиқий саволларга бой бўлган ушбу беллашув давомида иштирокчилар: ўз билимларини синовдан ўтказиб, жамоа билан ишлаш маданиятини янада мустаҳкамлади.

Бундай интеллектуал беллашувлар ёшларнинг фикрлаш доирасини кенгайтириб, уларни янги ютуқларга руҳлантиради!

Телеграмда видеоларни томоша қилинг

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси