Тахтакўпир тумани “Ғарезсизлик” маҳалласида жойлашган 6-сонли мактабда маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган фуқаролар ўртасида "Беш ташаббус паралимпиадаси"нинг туман босқичи ўтказилди.
Ушбу спорт тадбирида пара енгил атлетика, пара стол тенниси, шахмат, армрестлинг ва бадминтон йўналишлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Унда тумандаги барча маҳаллалардан келган ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этиб, ўзаро қизғин беллашдилар.
Мусобақа якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан спорт кийимлари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ушбу тадбир ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спортни оммалаштириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий