Шумоной тумани Спорт мактабида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида адаптив спорт мусобақаларининг Шумоной тумани босқичи ўтказилди.
Спорт мусобақасининг очилиш маросимида иштирок этганлар мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Ўтказилган спорт мусобақасида туман ҳудудида яшовчи ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этди. Мусобақада ҳар бир спортчи ўз йўналиши бўйича биринчилик учун беллашди. Спорт мусобақалари якунида ғолиб спортчилар аниқланди.
Ғолибликни қўлга киритган спортчилар диплом ва медаллар, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий