“Voice Up” бу – ёшлар томонидан ишлаб чиқилган реал ижтимоий ечимлар, болалар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ташаббуслар, инклюзив жамиятни биргаликда қуриш йўли ва давлат, жамият ва ёшлар ўртасидаги очиқ мулоқот майдонини яратишни ўз ичига олади.

Лойиҳа иштирокчилари бугун “Бўзатов” санаторийсида тантанали кутиб олинди ва тадбирнинг очилиш маросими ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров, Бўзатов тумани ҳокими Б.Уббиниязов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, “VoiceUp – 2026” инклюзив оромгоҳи иштирокчиларини қизғин қутлади ва 9-11 апрел кунлари оралиғида бўлиб ўтадиган тадбирларда ҳар бир ёшнинг фаол иштирок этишини, шунингдек, ушбу тадбирлар ёшлар учун тажриба алмашиш ва ўз салоҳиятини намоён этишда катта имконият эканини таъкидлади.

Тадбир маданият ходимларининг дилга яқин куй-қўшиқлари, жарангдор овозлари ва маҳорат билан ижро этилган саҳна чиқишлари билан янада файзли руҳда давом этди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси