Оромгоҳ дастури доирасида иштирокчилар учун менторлик сессиялари ташкил этилиб, улар янада амалий ва фойдали мазмунда олиб борилмоқда. Ушбу сессияларда ёшлар лойиҳаларни ёзиш, пухта тайёрлаш ва самарали тақдим этиш бўйича муҳим билим ва кўникмаларга эга бўлмоқда.

Машғулотлар давомида иштирокчилар лойиҳа ишлаб чиқишнинг асосий босқичлари билан яқиндан танишмоқда. Жумладан, тўғри мақсад қўйиш, аниқ вазифаларни белгилаш, кутилган натижаларни шакллантириш ҳамда зарур ресурсларни тўғри режалаштириш каби муҳим жиҳатлар атрофлича тушунтирилмоқда. Менторлар томонидан берилаётган тавсиялар ва амалий ёндашувлар эса ёшларнинг ўз ғояларини реал лойиҳаларга айлантиришига катта ёрдам бермоқда.

Бундай сессиялар иштирокчиларнинг нафақат билимини ошириш, балки уларнинг мустақил фикрлаш, ташаббус кўрсатиш ва ўз лойиҳаларини ишонч билан ҳимоя қилиш қобилиятини ҳам ривожлантирмоқда.

Телеграмда видеоларни томоша қилинг

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси