Ногиронлиги бўлган шахсларнинг Қораўзак туманида аҳоли, айниқсa ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароитлар яратилган бир қатор замонавий спорт масканлари ва майдончаларда тўсиқсиз муҳит яратиш – бу нафақат қулайлик, балки ҳар бир инсоннинг саломатликлари мустаҳкамлаш ва турли спорт тўгараклари билан шуғулланиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида жамоатчилик назорати алоҳида ўрин тутади.
Қораўзак туманидаги Спорт мактаби ва Сузиш спорт саройида инклюзив муҳитни шакллантириш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг мустақил ҳаракатланиши, адаптив спорт турлари билан профессионал шуғулланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун машғулот ташкилаштириш жараёнларида эркин иштирок этиши мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг Қораўзак тумани бўлинмаси спорт мактаб ва спорт саройидаги ижтимоий объектларни кўздан кечирди.
Жамоатчилик назоратини ўтказишдан мақсад – "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонун ҳамда ШНҚ талабларига кўра, янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган барча ижтимоий, турар жой ва транспорт инфратузилмаси объектлари ногиронларнинг эркин ҳаракатланиши спорт масканлари ва майдончаларда шуғулланишлари учун қулай шароитлар яратиш ва мавжуд инфратузилмани мослаштириш ва инклюзив муҳитни шакллантириш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг мустақил ҳаракатланиши эркин иштирок этиши таъминланади. Бу эса уларнинг спорт масканлари, ижтимоий соҳа объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитларни амалдаги давлат стандартларига мослигини ҳаёт сифати ва жамиятдаги фаоллигини оширишга хизмат қилади.
Туманда спорт билан шуғилланиш учун шароитлар жуда яхши ривожланган бўлиб, замонавий спорт масканлари ва майдончаларда «Тўсиқсиз муҳит» тамойилларини спорт клублар, стадионлар ва ихтисослашган спорт мажмуалари фаолиятларида ҳам барча учун тенг имкониятлар яратиш устувор вазифаларининг бири эканлигини яна бир бор таъкидлади.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.




Отправить комментарий
Отправить комментарий