Нукус шаҳрида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айнан ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирокини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумнинг асосий мақсади жамиятимизда хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ҳунармандчилик билан шуғулланаётган ўзаро яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда эҳтиёжманд хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ушбу ҳамкорлик меморандуми ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ҳаётда тенг иштирокини таъминлаш ва муносиб турмуш шароитини яратишга қаратилган муҳим қадамлардан бири сифатида назарда тутилган.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.