Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ташаббуси билан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий интеграцияси” мавзусида семинар ташкил этилди.
Тадбирда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, улар учун тўсиқсиз ва қулай муҳит яратиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимларини такомиллаштириш ҳамда жамият ҳаётига тўлақонли интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, иштирокчиларга ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги давлат сиёсати, ижтимоий реестрга киритилган оилалар ва хотин-қизларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича яратилган янги имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.
Семинар доирасида ногиронлиги бўлган ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг бу жараёндаги ўрни юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилиб, соҳадаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича амалий таклифлар муҳокама қилинди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси




Отправить комментарий
Отправить комментарий