Ногиронлиги бўлган шахсларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кўп тармоқли тиббиёт муассасаларда тўсиқсиз муҳит яратиш – бу нафақат қулайлик, балки ҳар бир инсоннинг сифатли тиббий хизматдан тенг фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида жамоатчилик назорати алоҳида ўрин тутади.


Нукус шаҳридаги У. Халмуратов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази маслаҳат поликлиникасида инклюзив муҳитни шакллантириш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг мустақил ҳаракатланиши, тиббий кўрик ва даволаниш жараёнларида эркин иштирок этиши мақсадида Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва тумани ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими Нукус шаҳар бўлинмаси ва Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда марказдаги ижтимоий объектларни кўздан кечирди.

Жамоатчилик назоратини ўтказишдан мақсад – соғлиқни сақлаш муассасаларида инклюзив муҳитни шакллантириш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг мустақил ҳаракатланиши, тиббий кўрик ва даволаниш жараёнларида эркин иштирок этиши таъминланади. Бу эса уларнинг ижтимоий соҳа объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитларни амалдаги давлат стандартларига мослигини  ҳаёт сифати ва жамиятдаги фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Юртимизда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳитни яратиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширишда «Тўсиқсиз муҳит» тамойилларини тиббиёт муассасаларида ҳам барча учун тенг имкониятлар яратиш устувор вазифа бири эканлигини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам фуқаролар учун тенг имкониятлар яратиш ва ҳаётга янада яхшироқ татбиқ этишдир.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.