Бугунги кунда аҳолига кўрсатилаётган Давлат солиқ инспекцияси ва банк хизматлардан барча фуқароларнинг тенг ва эркин фойдаланишини таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан туман Давлат солиқ инспекцияси ва банкларида ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳитни шакллантириш ва инклюзив хизматларни кенг жорий этилганлиги оммага кўрсатиш мақсадида ижтимоий объектларда жамоатчилик назорати қилишда алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси ва “Микрокредитбанк” аксиядорлик-тижорат банки Қорпқалпоғистон Республикаси филиали туман бўлинмасида тўсиқсиз муҳит, аввало, солиқ инспекцияси ва банк биноларининг жисмоний жиҳатдан барча учун қулай бўлиши, кириш йўлаклари пандуслар билан жиҳозланиши, ногиронлар аравачасида ҳаракатланувчи шахслар учун кенг эшиклар ва қулай ҳаракатланиш йўлаклари мослаштирилиши бўйича имкониятларини кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ҳудудий бўлинмаси тумандаги ижтимоий объектларни кўздан кечирди.

Жамоатчилик назоратини ўтказишдан мақсад – ижтимоий соҳа объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитларнинг амалдаги давлат стандартларига мослиги, Давлат солиқ инспекцияси ва банк ходимларининг ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот қилиш маданияти ва инклюзив хизмат кўрсатиш, тенг ва қулай фойдаланиш имкониятларини баҳолаш ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

«Тўсиқсиз муҳит» тамойилларини инклюзив ёндашув жамиятда тенг имкониятларини мустаҳкамланишига асос бўлади.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.