Нукус давлат техника университети "Компьютер илмлари" факультети 3-босқич талабаси Хусниддин Усмонжонов "Умид учқуни" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мазкур юксак эътироф спорт соҳасидаги юксак ютуқлари, эришган натижалари ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдаги фаол иштирокининг муносиб эътирофидир.
Университет жамоаси Хусниддин Усмонжоновни ушбу юксак мукофот билан самимий табриклайди ва келгусидаги спорт мусобақалари, ўқиш ҳамда фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
Манба: Нукус ДТУ матбуот хизмати.



Отправить комментарий
Отправить комментарий