Хабарингиз бор, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Хўжайли тумани бўлинма томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Инклюзив инфратузилма яратиш" лойиҳаси доирасида муҳим тадбир ташкил этилган эди.

Жорий йилнинг 29-сентябрь куни тумандаги “Қирқинчи” Маҳалла фуқаролар йиғинининг А.Бегимов кўчасига 6 дона ва Парахатшилик кўчасига 15 дона қуёш панелли кўча ёритиш чироқларини ўрнатиш бўйича ишларини амалга оширилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш орқали аҳоли, айниқса кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратишдан иборат.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Инклюзив инфратузилма яратиш" лойиҳаси доирасида Хўжайли тумани “Қирқинчи” Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10 та кўчага 93 дона қуёш панелли кўча ёритиш чироқларини ўрнатиш бўйича ишларини амалга оширилади.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.